UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов ЖЧ саралашининг муҳим учрашувларидан олдин миллий жамоа билан учрашди  3 00:24Ўзбекистон терма жамоасининг 18 март кунги машғулотлари (Ҳусанов ва Машарипов билан интервью)  7 00:04Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:45Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди  2 23:20Ламин Ямал: "Ливерпуль" мусобақани тарк этганидан сўнг "Барселона" ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитга айланди"  12 22:55Қирғизистонга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термасида йўқотиш(лар)  9 22:31Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади"  14 22:11Абдуқодир Ҳусанов миллий жамоа машғулотларидан олдин интервью берди  14 21:15Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз хафа бўлдим"  5 20:50МЮ ёзда қайси ўйинчиларни сотиб юборишни белгилаб олди  2 20:28"Барселона" Касадонинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  1 19:59"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда  0 19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  10 19:17"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи  2

Рўзиқул Бердиев: "Мақсад ва вазифамиз - ғалаба" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мақсад ва вазифамиз - ғалаба"

ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-тур ўйини "Насаф" - "Ал Айн" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртанги ўйинда мақсад вазифамиз ғалабадан иборат. Шу мақсад сари футболчиларни тайёрладик. "Ал Айн" билан ўйинга тайёрмиз. Ким яхши ўйнаса ёки омад ким тарафда бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади деб ўйлайман. Бу баҳсда имкониятлар тенг. Шерзод Аъзамов сариқ карточлари сони иккитага етгани боис ўйин ўтказиб юборади. Шунингдек Илҳом Шомуродовда ҳам жароҳат бор. Бу футболчилар жамоамиз учун жиддий йўқотиш. "Ал Айн" жамоасининг ОЧЛдаги тўрттала баҳсини, чемпионатдаги баъзи учрашувларини кўриб, рақибни ўрганиб чиқдик. Бу жамоа ОЧЛда ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. "Ал Айн"нинг барча чизиқлари юқори малакали футболчилар билан тўлдирилган. Нафақат легионерлар, балки БААнинг энг кўзга кўринган юқори маҳоратли футболчилари шу жамоада жамланган. Омар Абдулраҳмон жуда истеъдодли, юқори маҳорат соҳиби. Омар Абдулраҳмонни синчиқлаб қўриқлашлари кераклигини футболчиларга таъкидладик. Бутун ўйин давомида бу футболчини кўздан қочирмаслик зарур. Шундагина уни зарарсизлантира олиш мумкин.



- "Ал Жайиш" билан бўлган ўйинда мухлислар стадионда ажойиб муҳитни яратишди. Аммо жамоа юқори босим остида қолиб, ҳаяжон билан ўйнади. Эртанги баҳсда жамоа босимсиз ҳаракат қилиши учун керакли чоралар кўрилдими? Руҳий томонлама тайёргарлик яхшими?
- Дарҳақиқат жамоамиз "Ал Жайиш" билан ўйинда хотиржам ўйин намойиш эта олмади. Футболчилар ҳаяжон билан ўйнашгани учун ҳам ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш эта олмагандик. Буни ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам таъкидлагандим. Жамоамиз эртанги ўйинда босимсиз ҳаракат қилиши лозим. Ўйлайманки, бунга эришамиз. Тайёргарлик яхши даражада бўлди. 

- "Насаф" асосан қанотлар орқали ўйнайди. Буни рақиблар яхши ўрганиб, жамоага имконият бермаганида ҳам ҳеч узоқдан зарба берилмайди. Ваҳоланки "Насаф"да кучли зарба соҳиблари етарли.
- Рақиб бизни яхши ўрганади. Шу боис баъзи вазиятларда узоқдан зарба беришларини ҳам "ёпиб" қўя олишади. Аммо биз ҳар доим футболчиларга вазият тақозо этиши билан дарвозани "ўққа" тутишларини таъкидлаймиз. Биз эртага нафақат қанотлар орқали, балки марказдан ҳам ўйнашни режалаштирганмиз.


Дилшод Раҳматуллаев
: -  Ўйин олдин бир нима дейиш қийин. Учрашув ҳақида эртанги баҳсдан сўнг бир нима деса бўлади.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика