UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  5 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Рўзиқул Бердиев: "Куз-баҳор тизимига ўтсак яхши бўларди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Куз-баҳор тизимига ўтсак яхши бўларди"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Насаф" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Рақиб ҳақли ғалаба эришди деб ўйлайман. Мезбонлар ўз футболини ўйнади. Стандарт вазиятлар ҳамда қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва бизни ҳақли равишда мағлубиятга учратишди. Албатта биз ўз ўйинимизни кўрсата олмаганлигимизнинг бир нечта сабаблари бор. Бу баҳонадек туюлиши мумкин, лекин биз ғалабага мос ўйин кўрсатмадик".

- Кўпчилик футбол атрофидагилар ўзбек футболини куз-баҳор тизимига ўтиши кераклиги ҳақида фикр билдиришмоқда. Мана охирги йилларда ноябрь ойи совуқ келмоқда бу ҳам футболчиларга халал бермайдими? Ҳақиқатдан ҳам куз-баҳор тизимига ўтиш фурсати етмадимикин?


- Биз бу ҳақида қачонлардир таклиф киритгандик. Ушбу мавсумда шу тизимга ўтсак бўларди. Бу яхши ечим бўларди деб ўйлайман. Чунки бу мавсумда кўп танаффус ва узилишлар бўлди. Биламизки кўп давлатлар куз-баҳор тизимида ўйнашади. Бу жуда маъқул келади. Бу тизимга ўтсак футболчилар ҳам ёзнинг жазирама иссиғида футбол ўйнашмас эди. Шахсан мен бу таклифни маъқуллайман.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика