UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  11 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  170 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақиб майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақиб майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





"Кучли рақибнинг майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли. Бугун майдонда ҳам курашдик, ҳам футбол ўйнадик. "Металлург" жамоасини яхши билар эдик, курашувчан яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Кўпроқ узун паслар билан қарши ҳужумларда яхши ўйнайди. Биз шунга тайёрлангандик. Ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилдик. Шунинг эвазига рақибга голли вазиятлар яратишига имконият қолдирмадик. Ҳужумда ўз вазиятимизни кутдик ва имкониятимиздан унумли фойдаландик. "Металлург" ўз уйида кўп жамоаларни шошириб қўйган ҳолда ғалаба қозонган жамоа эди. Шунингдек рақибимиз бошқа жамоаларга қараганда жисмоний жиҳатдан жуда яхши тайёргарликка эга. Йигитларга кўпроқ курашларда ютқазмасликни таъкидлагандик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун биргаликда ғалаба қозондик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Бобир Абдихолиқовнинг бугун захирада қолдирилиши ўтган учрашувлардаги пасайиш сабабми ёки тактика билан боғлиқми?

- У барча ўйинларни тўлиқ ўтказмоқда. Шу боис толиқиш бор. Бугун захирадан майдонга тушди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Дилшод Раҳматуллаевни захирадан тушаётгани жисмоний ҳолати пастлиги сабабми ёки ҳозирги таркибга рақобатда ютқазаётганими?

- Рақобатда ютқазяпти демаган бўлардим. Унга имконият берган учрашувларимизда ўйинидан қониқиш ҳосил қилганмиз. Қолаверса Акмал Мозгавой билан алмашган ҳолда ўйнамоқда. Бугун Акмалга имконият тақдим қилдик. Дилшод Раҳматуллавни эса ўйинидан ҳам, биз билан бирга эканлигидан ҳам қониқяпмиз. 

- Акмал Мозгавойнинг ҳолати қандай?

- Жароҳатини текшитирганимиздан сўнг аниқлик киритамиз. Ҳозирча муз боғлаб турибди.

- Ҳакамнинг сизга берган қизил карточкасига муносабатингиз? Бу кескин чора эмасмиди? 

- Қизил карточка тўғри берилди, ўша вазиятда ўзимни этика жиҳатдан нотўғри тутдим. Бу ҳолат учун узр сўрайман. Чора кўрилишига қарши эмасман. 

- Бугун жамоа голга қадар яхши ўйин кўрсата олмади. Айнан голдан кейин жамоанинг ўйини очилди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бунга сабаб тактик тарафдан десам бўлади. "Металлург" жамоаси бизга қараганда камроқ вақт дам олди. Бўлим охирига келиб чарчашини биз билар эдик. Улар тетик пайтида биз ҳимояланишимиз ва имкониятимизни кутишимиз керак эди. Кўрган бўлсангиз сўнгги 20 дақиқаликда рақиб чарчаб қолди.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика