UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  6 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  2 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Ассалому алайкум барчага. Ажойиб муҳитда ўтди футбол, Наманганда ҳар доим шундай бўлган. Бунақа ўйинлар камдан-кам кузатилади. Ўйиндаги режамиз, ҳимоядаги режамиз амалга ошди. Йигитларга айнан шуни уқтиргандик. Фақат вазиятларни голга айлантира олмадик. Голли вазиятларни инобатга олсак, мезбонлардан яхшироқ вазиятларга эга бўлдик. Тўпни ҳам биз назорат қилдик. "Навбаҳор"нинг юқоридан оширган узатмалари биз учун айни муддао бўлди. Биз яхши ҳимояланишни режалаштиргандик, буни уддаладик. Ҳужумда оқсадик. Бугун ҳар икки жамоа очко йўқотди, деб ҳисоблайман. Ҳеч бир жамоани бу ҳисоб қониқтирмади, деб ҳисоблайман", - деб гап бошлади Бердиев. 

- "Насаф"нинг кўп футболчиларини таниб олиш қийин бўлди. Фақатгина рақамларидан ажратиб олдик, холос. Таркиб ҳақида нима дея оласиз?

- Соғлиғимни ўйлаганларга миннатдорчилик билдираман. Баъзи бир ўйинчиларимиз ўтган мавсум фақат ўринбосарлар таркибида ўйнаган. Етакчиларимиз жамоани тарк этишди, уларнинг ўрнини ёшлар жамоаларимиз ва қуйи лигаларда ўйнайдиган футболчилар ҳисобига тўлдирдик. Биз мажбурмиз шу йигитларга эътибор қаратишга. Чунки клубимиз сиёсати, маблағ томонидан имконияти ҳам шуни тақозо этади. Мабодо, ўринбосарлар таркибимиздан асосий жамоада ўйнайдиган футболчиларни кўриб қолсангиз ажабланманг. Формадаги рақамнинг рангини ўзгартириш бўйича таклифингизни албатта қабул қиламиз. Аслида журналистлар, мутахассислар футболчиларнинг ҳаракатларидан билиши керак

- Ойбек Бозоровга майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетиши кўп эътирозли фикрларга сабаб бўлди...
- Ойбек Бозоров ўрнига тушаётган футболчига омад тилаб чиқиб кетса, бу шеригига ҳам мадад бўларди. Шунинг учун унинг майдоннинг бу тарафидан чиқишини сўрагандим. Лекин ҳакам вақт чўзилмаслиги учун унинг майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетишини талаб қилди.

- Бугун умумий олганда жамоаингизнинг ўйинидан қониқдингизми?
- Жамоамиз рақибга қараганда мазмунлироқ ўйнади. Тўғри, "Навбаҳор" узун паслар эвазига олдинга ўтди. Лекин умумий олганда, тенг ўйин бўлди, биз позицион ҳужум уюштириш ва хавфли вазиятлар яратишда фаолроқ бўлдик.

- Жамоанинг захираси тор. Дейлик Дилшод Саитовнинг қачон сафга қайтиши мумкин?
- Дилшод Саитов умумий гуруҳга қўшилди. Уни аста-секин сафга қайтишини таъминлаймиз. Унгача ихтиёримиздаги футболчилар хизматидан фойдаланамиз. Бир хил таркиб билан бутун мавсумни ўтказиш оғир. Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак. Захирамиз торлиги ҳам панд бермоқда. Барчани яқинлашаётган байрам билан табриклайман. 


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика