UZ

Сўнгги янгиликлар

07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  47 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда рақиблар тез чарчаб қолди, бизда эса захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда рақиблар тез чарчаб қолди, бизда эса захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"

ОЧЛнинг 2-турида "Ал Виҳдат" жамоаси билан учрашувдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Рўзиқул Бердиев: - Икки хил тайм бўлди. Биз фақатгина иккинчи бўлимга келиб, ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Рақиб жамоа тўп билан яхши ҳаракатланишини яхши билардик ва шу сабабли ҳимояга катта эътибор бердик. Иккинчи бўлимда рақиблар тез чарчаб қолди. Бизда эса захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишди. Ғалабадан хурсандман, барча мухлисларни ушбу муваффақият билан табриклайман.

Марко Станоевич: - Биз ўз менталитетимизни, сифатларимизни очиб беришга қаттиқ ҳаракат қилдик. Танаффусда бош мураббийдан кўрсатмаларни олганимиздан кейин иккинчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик. Яхши якун, ғалаба.

- "Насаф" айни дамда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Бир неча дақиқалардан кейин бошланадиган ўйинда қандай ҳисоб қайд этилишини хоҳлайсиз?

Рўзиқул Бердиев: - Ўйинлар энди бошланмоқда. Ҳали ҳеч нима ҳал бўлгани йўқ. Жамоалар олдидан тўрт-бештадан учрашув ўтказиши керак. Исталган вазиятда ҳолат тубдан ўзгариб кетиши мумкин.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика