UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисоб бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисоб бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди"

"Насаф"-"Сўғдиёна" (4:0) учрашуви ниҳоясига еткач, мураббийлар ўйин ҳақидаги фикларини билдиришди. Аввало жамоамиз мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги ўйинда биз рақибга босим ўтказа олдик. Рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Биринчи бўлим ўрталарида  ўйинимизни бўшаштириб юбордик. Рақиб эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилди ва вазиятлар яратишга уринди.

Бугунги учрашувдаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилди. Учрашув ҳисоби бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо шогирдларим бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадилар. Бугун йигитлар майдонда эркин ҳаракат қилишди.

Биз жамоавий ўйин намойиш этамиз. Майдонга тушган барча ўйинчиларимиз ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ адо этишди. Бугунги ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди.

Жароҳати туфайли кейинги пайтларда Фарруҳ Сайфиев хизматидан фойдалана олмаяпмиз. Шукурки, у ҳозир умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларимизда ушбу тажрибали ўйинчимиз майдонга тушишга тайёр бўлиб қолади. Дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов ҳозир тўлиқ машғулотларда иштирок этмоқда. У майдонга тушишга тайёр. У кейинги ўйинларда бизга албатта ёрдам беради.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика