UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Рўзиқул Бердиев: “Геворкяннинг четлатилиши вазифамизни қийинлаштирди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Геворкяннинг четлатилиши вазифамизни қийинлаштирди”

"Насаф" - "Қўқон-1912" (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Бугунги ўйинда кўп куч йўқотдик. Артурни ўйиндан четлатиши ҳам бизнинг вазифамизни қийинлаштирди. Шунга қарамай баҳс тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Кўплаб вазиятлар содир этдик.  Аммо ундан фойдалана олмадик. Асосийси уч очко олдик.

Биласизлар, бизни олдимизда ОЧЛда жиддий ўйин кутиб турибди. Шу сабаб бугун Абдураҳимов, Шомуродов ва Бойдуллаевга дам беришга қарор қилдик. Булар орасида Шомуродовни кейинги ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида. Ўтган турда “Пахтакор”га қарши баҳсда тўп  унинг операция бўлган жойига теккан.  Қолган ўйинчилар кейинги ўйинга майдонга тушишлари мумкин. 

Больевич? Деян уч соат олдин таркибда бор эди. Бироз иссиғи чиққан, ўзини ҳолсиз сезгани учун қайдномага ҳам киритилмади. Умуман бугун чап қанотда Шароф Муҳиддинов ёш бўлсада, яхши ўйин кўрсатди.  Ёш умидли футболчиларимизи Бобур Абдуҳолиқов  ва Азиз Ғаниев ҳам катта ҳажмдаги ишни бажаришди.

Бу йили чемпионатимизда бир қатор кутилмаган натижалари бўлаяпти. Чемпионат қизиқарли ўтаяпти. “Кучли тўртлик” орасига кирдиган жамоалар кўринаяпти. Бу мухлислар учун қизиқ. “Қўқон-1912” охирги ўйинларда беш ҳимоячи билан ҳаракат қилаяпти.

Биз гол уриш ўрнига бир киши кам бўлиб колдик. Лекин йигитлар ҳааркат қилишди. “Қўқон-1912” фақат бир тўп билан ютқазаяпти. Жамоада мураббий иши кўриниб турибди.  Жамоа ўйини ёмонмас. Кейинги уйинларга уларга омад тилайман, - дейди Бердиев.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика