UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  13 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Рўзиқул Бердиев: "Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” (2:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг “аждарлар” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Чунки, ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам олдинда бораётган эдик. Лекин, охирги 20 дақиқада эътиборни йўқотдик. Айрим ўйинчиларимиз пазицион хатоларга йўл қўйишди. Бунинг эвазига тайёр уч очкони қўлдан бой бердик. Жуда аламли дуранг. Ҳозир футболчиларимиз билан нима йўқотганимизни гаплашиб олдик, улар барчасини тушунишди деб ўйлайман. "Бунёдкор" билан ўйинда уч очко олишимиз шарт ҳисобланарди. Боиси турнир жадвалидаги энг яқин ёнма-ён кетаётгандик. Икки жамоада ҳам ғалабага бўлган хоҳиш кучли бўлди. "Бунёдкор" ҳам, "Насаф" ҳам ғалаба учун етарлича вазиятлар яратди.

Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди. Яна ҳам ҳужумга берилиб кетдик. “Бунёдкор” таваккал қилиб кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Қайсидир вазиятда футболчиларимиз диққатни йўқотди. Балки, натижа учун ўйнашимиз керак эди. Футболчиларим яна ҳужумга ўтиб кетаверди. Орқа чизиқда кучларини йўқотиб қўйишди. Режамизда ҳисоб ушланиб турганда охирги дақиқаларни бешта ҳимоячи билан ўтказмоқчи эдик. Аммо, бундай бўлмади. 2:1 пайтида Ғолиб Ғайбуллаев жароҳат олиб қолди. Натижада яна тўртта ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлдик.

Ҳисобни сақлаб қолиш, ўйин темпини тушуриш борасида кўрсатма бермадик. Бу нарсани ҳеч қачон қилмаймиз ҳам. Қанчалик ўйинни чўзганингиз билан футболчи ўша вақтда темпни йўқотиб қўйиши мумкин. Бу ҳам зарарга ишлайди. Атайлаб вақт чўзишни ўйламадик. Фақат ҳисобни ушлаб қолиш учун бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилишни режа қилгандик. Учинчи марказий ҳимоячини тушаётганда футболчи жароҳат олиб қолди. Ўйлаган режамиз амалга ошмади. Стандарт вазиятда уларни фойдаси тегарди. Биринчи бўлимдан кейин футболчиларимга рақиб ҳужумга ўтиб кетганидан фойдаланишни, орқада бўш худудлар пайдо бўлишини таъкидладим. Ўша мақсадда Кенжабоевни туширдик. Афсуски, у ҳам баҳсга киришиб кета олмади.

Ўйин бошидаги тўхталиш ҳақидаги савол менга эмас. Лекин, вақтни чўзилиши футболчиларга катта таъсир қилмади. Икки жамоа ҳам бир ҳил ҳолатда эди. Бу баҳона бўла олмайди”,- дейди Рўзиқул Бердиев.



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика