UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  0 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

Рўзиқул Бердиев: "Етакчи футболчиларимиз биз кутган ўйинни кўрсата олмади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Етакчи футболчиларимиз биз кутган ўйинни кўрсата олмади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.






"Навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритиш осон бўлгани йўқ. Гуруҳимиздан бир хил кучга эга жамоалар жой олган эди. Рақибларимизни ҳам кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Бугунги ўйин оғир ўтганини сабаблари бор. Буни тушуниб турибмиз. Қайсидир маънода тезкор голдан сўнг ўйин темпи рақиб томонига ўтди. Шу боис айрим режалашларимиз ўхшамади. Қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилишимиз талаб этиларди. Голимиздан сўнг "Бунёдкор" кўпчилик бўлиб ҳужум ташкил қилди. Шундай паллада қарши ҳужумларни бошлай олмадик. Энг катта камчилигимиз шунда бўлди. Айтишим мумкинки, бугун етакчи футболчиларимиз биз кутган ўйинни кўрсата олмади. Албатта мазкур омил ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади",- дейди Рўзиқул Бердиев.

- Марко Станоевични ҳужумда синаб кўришни ўйлаб кўрганмисиз?
- Станоевичда ҳужумда ўйинаш учун керакли ҳусусиятлар йўқ бўлса керак. У марказий ярим ҳимояда яхши ҳаракат қилади.

- Ойбек Бозоров қачон сафга қайтади?
- Ҳозирда жисмоний ҳолатини яхшилаш мақсадида зарур юкламаларни олмоқда. Яна бир ҳафтадан сўнг умумий гуруҳга қайтади.

- Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасидан сўнг узоқдан зарбалар ва ҳужумлар камайиб кетди...
- Тан оламан бугун биз кутган ўйин чиқмади. Бундан хулоса чиқарамиз.

- "Бунёдкор" билан чемпионат доирасидаги ўйиндан нима кутяпсиз?
- Уларнинг қандай кучга эгалигини кўрдик. Бу ўйинга жиддий қараймиз.

- Дилшод Саитовнинг ўйинида пасайиш кузатилгандек...
- Буни ўзига ҳам айтдим. У ўз даражасига қайтиши керак. Бу кўп ўйинчиларга тегишли. Уларнинг аксариятини даражаси пастлаган. ОФК кубогига тайёргарлик кетяпти. Рақибларни ўрганмоқдамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика