UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кўрсатган ўйинимиз мағлубиятга лойиқ эди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кўрсатган ўйинимиз мағлубиятга лойиқ эди”

“Насаф” – “Динамо” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қаршиликлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Биз бугун мухлисларимизни хурсанд эта олмадик.  Бу беллашув нафақат Самарқанд жамоаси учун, балки биз учун ҳам муҳим эди.  Мавсумни 5-ўринда якунлаш имконияти бор эди.  Буни йигитларга уқтирган эдим.  Бугунги натижа учун йигитларга алоҳида “раҳмат” айтмоқчиман.   Футболчиларимдан бу даражадаги ўйинни умуман кутмаган эдим.  Ечиниш хонасида ҳам улар билан жиддий гаплашиб олдик.  Агар улар футболда ўсмоқчи бўлишса ҳаракат қилишлари керак.   Бугун кўрсатган ўйинимиз мағлубиятга лойиқ эди.  Биз гуёки ҳужум чизиғисиз ўйнагандек бўлдик. Бутун мавсум мобайнида бизни қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. 

- “Динамо” тартибли ўйин эвазига ғалаба қозонди.   Жамоага Тачмурод Агамуродов келгандан сўнг “Динамо” тартибли футбол намойиш эта бошлади. Улар тартибли ҳаракат қилганлари учун биз деярли вазият ярата оламдик.  Кўпроқ самарқандликларнинг ғалабасига биз сабабчи бўлдик.  Футболчиларимиз суст ҳаракат қилишди.  Ёш жамоамиз ғалаба қозониб мавсумни 5-ўринда тугатса, бу биз учун ажойиб натижа бўларди. Аламли мағлубиятга учрадик, буни ўзимиз ҳам тушуниб турибмиз. 

- “Навбаҳор” жамоасидан футболчиларимизга жиддий таклифлар бўлди.  Бундан ташқари “Пахтакор” жамоасидан ҳам қизиқишлар бор.  Лекин буларни барчаси амалга ошиш-ошмаслигини вақт кўрсатади.  Бу ҳақида раҳбарият билан муҳокама қиламиз.   Ўйлайманки, бу футболчиларни клуб осонликча қўйиб юбормайди.  Ёш футболчиларимиз ўсаябди, уларга таклифлар бўлиши табиий.

- Янги ҳомий ҳақида гап бўлди (Enter-engineering).  Бу ишлар амалга ошса клубимиз жиддий ўзгаришлар қилиши керак бўлади.  Бизга савияли футболчилар зарур бўлади.  Бу ҳақида раҳбариятга ҳам айтамиз.  Чунки ҳар бир ўйинда мукаммал ҳаракат қилиш учун яхши таркибга эга бўлиш керак.   Ўзларингиз гувоҳи бўлдинглар,  ёш жамоа билан мавсум давомида барқарор ўйнамадик.   Қайсидир беллашувларда яхши ҳаркат қилдик,  қайсидриларида эса аксинча.  Мана бугунги баҳсда ҳам футболчиларнинг руҳий тарафдан кучсизлиги таблода ўз натижасини акс эттирди.  Ўйлайманки янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади.  Жамоа олдига катта мақсадлар қўяди.  Чунки бизнинг мухлисларимиз жамоа юқори ўринларга курашиб,  халқаро турнирларда иштирок этишига ўрганишган.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика