UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   1 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  22 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

Рўзиқул Бердиев: "Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги ўйинни фаол бошладик. Рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Ушбу хато эвазига рақиб футболчиси қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Бироқ, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг фаоллигимиз пасайди. "Нефтчи" ҳимоявий ўйин кўрсатади. Рақиб 5 та ҳимоячи билан ўйнаса, позицион ҳужумга ўтишга қийналасиз. Шу боис ҳужумдаги ҳаракатларимиз самарасиз бўлди. Лекин бугун 3 очко қўлга киритдик, кучли жамоани мағлуб этдик, барчани табриклайман.

- Жамоада йўқотишларнинг кўпайиб кетаётгани сизни ташвишлантирмаяптими?

- Албатта, бу оғир вазият. Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти.

- Бугун Марушич ва Ойбек Бозоров таркибда кўринмади?

- Улар машғулотда жароҳат олишди. Бу мускуллар билан боғлиқ, улар ўтган турда ҳам бизга ёрдам бера олишмаганди. Кейинги ўйинларгача ҳам уларни қайтара олмаймиз, тикланиб олишлари учун вақт керак. Бундан ташқари, Давронов ва Сильвада ҳам жароҳатлар бор. 

- "Нефтчи" бошқа жамоаларга нисбатан очиқроқ футбол таклиф этдими, йўқми?

- Йўқ, ҳаммадан кўра "Нефтчи" ҳимоявий услубни яхши ўйнайди. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам бу жамоага ҳеч ким 2 та гол урмаган. Бир киши кам бўлганда ҳам улар ўз услубларидан чекинишмади. Сабрли жамоа, яхши ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумларга ўтадиган жамоа. Улар 4 та ҳимоячи услубига ўтишларини кутгандим, бундай бўлмади.

- Бугун сиз майдон четида кам кўрсатмалар бердингиз, хотиржам кўриндингиз. Бунинг сабаби нима?

- Яхши ўйнадик, рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Балки шу боис бир оз хотиржам кўриндик.

- "Насаф" пенальтилардан кам гол ураяпти. Сизга мухлис ёки мутахассислардан бошқа футболчи номзодини танлаш таклифи бўлдими?

- Асосий пенальтичилар майдонда йўқ эди. Муҳиддинов ишонч билан тўпни қўлига олди, бироқ ура олмади. Кенжабоев ҳам тепмоқчи эди. Абдувоҳид Неъматов тепганида доимги услубини ўзгартириши керак эди.

- Жигаури биринчи бўлимдаёқ алмаштирилишига сабаб нима?

- Рақиб бир киши кам бўлиб қолгани учун қанотларни кучайтириш мақсадида Чогадзени майдонга туширдик.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика