UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  4 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Рўзиқул Бердиев: “Биз ҳозир ОЧЛ-2018 қуръасини кутаяпмиз” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Биз ҳозир ОЧЛ-2018 қуръасини кутаяпмиз”

“Навбаҳор” – “Насаф” учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Бугун шундай ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Биз кўпроқ қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик ва гол уриш учун вазиятларга ҳам эга бўлдик. Лекин ўйинчиларимизда гол уришга совуққонлик етишмади. Ўйинчиларимизга кўрсатма берганимизда, “Навбаҳор” жамоаси стандарт вазиятлардан кўпроқ фойдаланишини уқтирган эдик. Ўйин охирида шундай вазиятда гол ўтказиб юбордик. Агар бугунги ўйинда майдонга тушган таркибимизга эътибор берсак, бугун майдонга тушган футболчиларимиз яхши ўйин кўсатишди, шахсан ўзим бундан қониқиш ҳосил қилдим. Улар ижобий натижа учун бор кучларини бериб ўйнашди.

Режаларимиз? Биз ҳозир ОЧЛ-2018 қуръасини кутаяпмиз, шундан сўнг янги мавсум тайёргарлиги режасига аниқлик киритамиз. Ҳозирча шуниси маълумки, декабрь ойининг ўрталарида йиғинни бошлаймиз. Албатта таркибимизда ўзгаришлар ҳам бўлади. Бу табиий ҳол. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот бера олмайман. Бизга яхши ўйинчилар керак, агар ОЧЛда қатнашадиган бўлсак, таркибимизни янада кучайтиришимизга тўғри келади. Бизга иккита бир хил таркиб керак бўлди.

Бу йилги футбол мавсумида жамоамиз таркибида ўйнаган барча футболчиларимиздан мамнунман, бу йил биз уларнинг иштирокида яхши натижани қўлга кирита олдик.

Бу йилги чемпионат ҳар қачонгидан яхшироқ ўтди. Ўйлайманки, бўлиб ўтган ва бугунгидек учрашувлар мухлисларимиз учун худди байрамдек, мана шундай учрашувлар кўпроқ бўлишини тарафдориман. Қанчалик чемпионатимизда курашларга бой учрашувлар кўпайса, бу мухлислар учун ҳам, футболчиларимиз учун ҳам фойдали.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика