Рожерс: "Асосийси Балотелли машғулотларда яхши ишлаяпти"

Aslanov Jasurbek
20 окт 2014, 17:29
"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс Марио Балотелли ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ҳозирча унинг ишлари юришмаяпти, аммо Марио машғулотларда яхши иштирок этяпти. У имкониятдан фойдалана олмади, аммо Балотелли бўлмаганда Колкер ўз дарвозасига гол урмаган бўларди. Ҳужумчи керакли жойда эди ва агар тўп унга етиб келганида, у албатта гол урган бўларди.

Ҳозир Марио учун асосийси - ишлашда давом этиш. У машғулотларда яхши ўйин кўрсатяпти. Балотелли жамоага қўшилиб кетди, у ажойиб йигит ва мен у билан ишлаб роҳатланяпман. Марио ўсишни хоҳлайди, аммо бу ишни бир кечада қилиб бўлмайди. Унга бўлаётган танқидлар, бу ноҳақлик" - дейди Рожерс.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com