Ройс қайси жамоада фаолиятини якунлашни истаётганини айтди

Mirjalol Normatov
21 мар 2023, 21:32
Дортмунднинг "Боруссия"си футболчиси Марко Ройс ушбу жамоада фаолиятини якунлашни истаётганини айтди.

"Фаолиятимнинг якунига қадар шу ерда бўлишни истайман, Дортмундда фаолиятимни якунлаш ниятим бор. Бу борада музокаралар олиб боряпмиз. Балки яқин вақтлар ичида янгиликлар бўлиб қолар", - деди футболчи журналист Альфредо Педуллага.

33 ёшли футболчи билан клуб ўртасидаги келишув ёзда якунига етади. Олдинроқ футболчи жамоа таркибидаги 161-голини уриб, клуб тарихидаги тўпурарлар рейтингида етакчиликни қўлига олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›