Рой Хожсон ёзда фаолиятини якунлаши кутилмоқда
18 май 2021 20:21
Янгиликлар
Рой Хожсон ёзда фаолиятини якунлаши кутилмоқда
73 ёшли мутахассис Рой Хожсон мавсум якунлангач “Кристал Пэлас”дан кетади, дея хабар беради клуб расмий сайти.
У “бургутлар” бошқарувидаги охирги ўйинини 23 май куни “Ливерпуль”га қарши ўтказади. Хожсон 2017 йилдан бери “Кристал Пэлас”ни бошқариб келаётганди.
Айрим манбаларга кўра, тажрибали мутахассис ёзда мураббийлик фаолиятини ҳам тугатиши мумкин.
Аввалроқ, Фрэнк Лэмпард “Кристал Пэлас”ни бошқаришга асосий номзод сифатида айтилганди. Жамоа АПЛ турнир жадвалида 13-поғонада бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар