Рой Хожсон: «Руни ва Варди ўртасида муаммо йўқ. Улар яқин дўст»

Narzulla Saydullayev
27 июн 2016
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон Уэйн Руни ва Жейми Варди ўртасидаги муносабат ҳақида айтиб ўтди.

«Сиз нима ҳақида гапираётганингизни билмайман. Руни ва Варди ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Аслида барчаси аксинча, улар яқин дўстлар», – дейди Хожсон.

The Independent нашри хабарига кўра, Руни Варди билан унинг турмуш ўртоғи ҳақида гаплашиб олган. Ребеки Варди айни пайтда Францияда бўлиб турибди ва ОАВ орқали турли интервьюлар бермоқда. Уэйннинг фикрича бу билан терма жамоа аъзоларини чалғитмоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Skysports.com