

"ПСВга қарши ўйинда Руни жуда ёмон ўйнади. У ҳаммани ўз ортида эргаштириши керак. Рунининг МЮдаги барча муваффақиятларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу фантастикалигини кўришимиз мумкин, аммо у ҳозир сардор ва унинг бўйнида катта жавобгарлик бор, Уэйн ўзини кўрсатиши керак.
Мен доимо футболчилар майдондан ташқарида нима билан бандлигига қизиқаман. Руни ўтган ҳафтада курашчининг юзига тарсаки туширди. Бундан мақсад нима? Бу ҳеч кимга ёрдам бермайдиган аҳмоқлик. Кечаги ўйинда у етакчи эмасди" - дейди Кин.



