UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  5 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  7 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  5 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  8

Рой Кин: "Букайо Сака "Реал"да ҳам ўйнай оларди" Янгиликлар

Рой Кин: "Букайо Сака "Реал"да ҳам ўйнай оларди"

Сака якшанба куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ажойиб ўйин кўрсатди.

"Тўпчилар" мамлакат чемпионати доирасида "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда устунлик қилди ва якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумдаги 50 очкосини тўплади.

Сака баҳснинг иккинчи таймида узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан кейин бир неча дақиқалар ўтиб "қизил иблислар" ҳимоячиси Лисандро Мартинес ҳисобдаги фарқни яна тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Эдди Нкетиа "Эмирейтс" эгаларининг ғалабасини таъминлайдиган тўпни киритди.

Букайо Сака ушбу мавсумда яхши ўйини билан ажралиб турибди. Унинг Лондон клуби билан 2024 йилгача амал қиладиган шартномаси бор. Сака жамоанинг Премьер-лигадаги рақиблари "Манчестер Сити" ёки "Ливерпул"га ўтиши мумкинлиги айтилган эди.

"Sky Sports" эксперти ва "Юнайтед" собиқ сардори Рой Киннинг фикрича, Букайо Сака Европанинг исталган топ-клубида, шу жумладан, "Реал"да ҳам ўйнаши мумкин:

"Сака ёш бўлса-да, жуда катта тажрибага эга. 

У аллақачон Англия Кубоги совринини қўлга киритган. 

Букайо Англия термасида пенальтидан унумли фойдалана олмагани учун катта умидсизликк тушди (Европа Чемпионати финалида). Бунинг учун у жуда кўп танқидларга учради, бироқ у яна қайтишни уддалади.

Менга унинг ҳамма хислатлари ёқади. Ўйлашимча, у Европанинг исталган йирик клубларига бориб ўйнаб кета олиши мумкин. Мен бундай клублар қаторига "Реал"ни ҳам қўшган бўлардим. Менимча, у шу даражада яхши ўйнайдиган фантастик ўйинчи. Қандай истеъдод-а! Мен унинг ўйинларини томоша қилишни яхши кўраман", – деди Рой Кин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика