Роуз итальян клубига ўтиши мумкин

5 июл 2020, 00:35
Ижара асосида "Ньюкасл"да тўп тепаётган "Тоттенхэм" футболчиси Дэнни Роуз фаолиятини А Серияда давом эттиришга яқин турибди.

Transfermarketweb.com хабарига кўра, англиялик футболчининг хизматларига "Лацио" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. 30 ёшли Роузнинг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланаган. "Шпорлар" раҳбарияти ҳимоячини 5 млн фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Transfermarketweb.com