UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  1 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  29 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  6 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  3 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  2 00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  1 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  47 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  5 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  197 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0

РПЛ. "Ростов" "Урал"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" "Урал"ни мағлубиятга учратди

"Ростов" ҳамда "Урал" ўртасидаги РПЛнинг 5-тур учрашуви якунига етди.

Ростов

Кенто Хасимото - 59'

Премьер-лига . 5-тур

26/08/2020, 23:30

0
:
1
Тугади

Урал

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
48'  Матиас Норманн (Кенто Хасимото)
59'  Кенто Хасимото
59'  Максим Осипенко
71'  Элдор Шомуродов (Дмитрий Полоз)
71'  Хорен Байрамян (Александр Смирнов)
80'  Роман Еременко (Арсений Логашов)
24'  Игорь Калинин (Николай Золотов)
52'  Денис Кулаков
63'  Рафал Августиняк (Роман Емельянов)
63'  Юрий Бавин (Алексей Евсеев)
83'  Андрей Егорычев (Артем Шаболин)
90'  Владимир Рыков


"Ростов" – "Урал" 1:0

"Ростов-Арена"

Гол: 1:0 – 59 Хасимото.

"Ростов" – Песьяков, Осипенко, Чернов, Козлов, Хаджикадунич, Глебов, Ионов, Байрамян (Смирнов, 71), Норманн (Хасимото, 48), Еременко (Логашов, 80), Шомуродов (Полоз, 71).

"Урал" – Помазун, Герасимов, Рыков, Кулаков, Калинин (Золотов, 24), Аугустиняк (Емельянов, 63), Бавин (Евсеев, 63), Мишкич, Егоричев (Шаболин, 84), Бикфалви, Подберезкин.

Огоҳлантириш: Кулаков (52).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

85. Ҳисобда орқада қолаётган "Урал" тўпга эгалик қилишда устунликка эришмоқда, аммо узатмалар голга айланмаяпти.

80. Еременко жароҳат олганга ўхшайди, шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Роман ўрнига Логашов майдонга тушди.

70. Ўзгариш: Шомуродов майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнига Дмитрий Полоз ўйинга қўшилди.

66. Хасимотодан яна бир зарба, бироқ бу сафар ноаниқ.

62. Элдор ҳужум бошлаш учун ҳатто марказгача қайтмоқда, бу таҳсинга сазовор ҳолат.

61. Шомуродов қанотдан рейд уюштиришга ҳаракат қилди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

59. ГОООЛ! Хасимото ҳисобни очди! Тўп бурчакдан узатилганидан сўнг Хажикадунич бош билан тўпга зарба берди, аммо у футболчиларга тегиб японияликка тушди ва Кенто Хасимото жорий мавсумдаги иккинчи голини урди. 1:0!

57. Эслатиб ўтамиз, "Ростов"нинг икки асосий футболчиси жорий мавсум стартида клубини ўзгартирди. Ивелин Попов "Сочи"га ўтган бўлса, қозоғистонлик Бахтиёр Зайнутдинов ЦСКА сафини тўлдирди.

54. "Урал" футболчиси Риков жарима зарбасидан гол уришга уринди, аммо тўп дарвозанинг анча тепасидан ўтиб кетди.

48. Ўзгариш: Норманн ўрнига Хасимото ўйинга қўшилди.

47. Норманн жароҳат олган кўринади, унинг ўрнига Хасимото майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жарима зарбасини Еременко амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

43. Хорен Байрамян рақиб жарима майдончаси олдида ҳимоячиларни ҳар томонга чайқаб, стандарт вазият ишлаб олди.

36. Ўйин темпи юқори деб бўлмайди, аммо жамоалар юриб ўйнашмаяпти, шунчаки аниқ ҳаракатлар кам.

32. Шомуродов "Ростов" учун бурчак зарбаси ишлаб берди.

29. Тўп "Урал" жарима майдончасига узатилишда давом этмоқда, аммо Шомуродов ҳаводаги курашларда юта олмаяпти.

25. Шомуродов қанотга очилиб, жамоадошидан тўпни қабул қилди ва тезлик билан уни Байрамянга узатди, бироқ ҳимоячи Хорендан олдин чиқиб, тўпни майдондан ташқарига тепиб юборди.

21. Байрамяннинг узатмасидан сўнг Шомуродов "Урал" дарвозабони билан бирга-бир чиқаётганди, аммо ён ҳакам офсайд борлигини кўрсатди.

18. НОРМАНН! Шомуродов тўхтатиб берган тўпни Матиасс дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ.

14. Ўйинда кичик устунлик "Ростов" томонда. Мезбонлар қанотлардан жарима майдончасига тўпни узатиб, ҳисобни очишга уринишяпти, аммо ҳозирча рақиб ҳимоячилари ҳимояда ишончли ҳаракат қилишмоқда.

12. Шомуродов бугун аввалги ўйинлардагидан анча фаол. Элдор марказгача қайтиб, жамоадошларига ҳимояда ёрдам беряпти.

7. Марказда Элдорга нисбатан қоида бузилди.

6. ШОМУРОДООВ! Элдор Ионов қанотдан узатган тўпни дарвоза томонга буришга уринди, аммо унинг ҳисоб-китоби хато чиқди ва тўп у кутганидан аввалроқ Шомуродов оёғига етиб борди.

4. Шомуродов бугун қуруқ сериясини тўхтатиши керак. У  6 ойдан бери рақиб жамоа дарвозаларини ишғол қила олмаяпти.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика