UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Лига 1. ПСЖ 2 киши кам бўлиб қолган "Ницца"ни таслим қилди  0 01:20Бундеслига. 8-турнинг илк баҳсида "Айнтрахт" уйда "Байер"ни йирик натижа билан енгди  0 00:35Месси: “Роналду "Реал"далигида "Эл-Класико"лар ўзгача ўтарди”  11 00:20"Реал"нинг асосий ҳимоячиларидан бири "Мальорка"га қарши баҳсни ўтказиб юборади  1 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 23:25РПЛ. 13-тур старт олди ва пешқадамлардан бири "Локомотив М" сафарда "Аҳмат" билан ўйнади  3 23:10Лига 1. "Ницца" – ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  7 23:00Бундеслиганинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  1 22:45"Манчестер Сити"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳатидан тузалди  0 22:20Ла Лига "Барселона" – "Реал" баҳси 18 декабрда ўтказилиши бошқа клубларга муаммо олиб келишидан хавотирда  4 22:03Olamsport: Қудратиллонинг жангидан трансляция, "Ҳумо" ВХЛда юқорилади ва бошқа хабарлар  1 21:59Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас"  24 21:55"Милан" тарбияланувчиси С Серия вакили билан шартнома имзолади  2 21:35Amazon "Тоттенхэм" ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади  0 21:16Хиросима-94 ғолиблари тақдирланди  7

Шомуродов гол урган баҳсда аутсайдер "Ростов"ни мағлуб этди Янгиликлар

Шомуродов гол урган баҳсда аутсайдер "Ростов"ни мағлуб этди

"Ростов" ҳамда "Тамбов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 10-тур учрашуви якунланди.

ФК Тамбов

Georgi Melkadze - 38', Georgi Melkadze - 61'

Премьер-лига . 10-тур

21/09/2019, 21:00

1
:
2
Тугади

ФК Ростов

Eldor Shomurodov - 27'

Стадион: Mordovia Arena

45'
90'
7'  Pavel Karasyov
38'  Georgi Melkadze
61'  Georgi Melkadze
61'  Guram Tetrashvili
65'  Georgi Melkadze (Oleg Chernyshov)
66'  Mikhail Kostyukov (Khyzyr Appaev)
89'  Pavel Karasyov (Владислав Кулик)
90'  Guram Tetrashvili
90'  Георгий Шелия
27'  Eldor Shomurodov
27'  Алексей Ионов
79'  Danil Glebov (Alexander Dolgov)
81'  Dmitri Chistyakov
88'  Хорен Байрамян (Danila Vedernikov)
90'  Alexander Dolgov
90'  Eldor Shomurodov

"Тамбов" – "Ростов" 2:1

"Мордовия Арена"

Голлар: 0:1 – 27 Шомуродов, 1:1 – 38 Мелкадзе, 2:1 – 61 Мелкадзе.

"Тамбов": Шелия, Осипенко, Тетрашвили, Таказов, Грицаенко, Мелкадзе (Чернышов, 65), Карасев (Кулик, 89), Рибин, Костюков (Аппаев, 66), Ойеволе, Обухов.

"Ростов": Бабурин, Сигурдссон, Чистяков, Чернов, Козлов, Еременко, Попов, Глебов (Долгов, 78), Байрамян (Ведерников, 87), Ионов, Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Карасев (7), Чистяков (81), Тетрашвили (90), Долгов (90), Шомуродов (90).


Россия чемпионати турнир жадвали билан танишинг.


Учрашув якунланди! 2:1

90+2. Шомуродов иккинчи қаватдаги курашда қўлини ишга солгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

89. Долгов тўпни олиш учун жуда қўпол ўйнади. "Тамбов" футболчиси эса асабларини жиловлай олмай, рақибига ташланди. Ҳакам иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди.

88. Ведерников майдонда Байрамян ўрнини эгаллади.

84. Ерёменко тўпни жарима майдончаси ичига узатди, Шомуродов жамоадоши учун тўпни ютиб берди, Черновнинг зарбасини ҳимоячи боши билан қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади.

82. Долгов дарвозага яқин масофадан зарба берди, аммо ноаниқ.

80. Аппаев ҳисобни 3:1 кўринишига келтириши мумкин эди, аммо унинг узоқ бурчакка йўллаган тўпини Бабурин қайтаришга муваффақ бўлди.

79. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик "сариқ-кўклар" томонида, аммо ҳисобда мезбонлар устун.

78. Ўзгариш ("Ростов"): Глебов ўрнига Долгов майдонга тушди.

77. Глебов "Ростов"нинг комбинацион ҳужумини ноаниқ зарба билан якунлади.

74. Яна Ерёменкодан пас ва Шомуродов тўпга боши билан зарба берди, аммо кучсиз зарба туфайли посбон тўпни эгаллаб олди.

72. Шомуродооов! Элдор Ерёменконинг узатмасини дарвозага тўғирлашда хатога йўл қўйди ва вазият қўлдан бой берилди.

69. Карасёв ("Тамбов") рақиб жарима майдончаси ичида давом этган ҳужумни зарба билан якунлади, ноаниқ.

67. Ерёменко яна узоқдан зарба берди. Ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси Поповнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

65. Ўзгариш ("Тамбов"): Дубль қайд этган Мелказде майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Чернишов эгаллади.

61.  "Тамбов" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Яна Мелкадзе! "Тамбов" ҳужумчиси рақиб ҳимоячилари сони камлигидан фойдаланиб, дарвозага зарба берди ва яқин бурчакни нишонга олишга муваффақ бўлди.

59. Ерёменкодан яна Куарежма услубида узатма, бу сафар Элдорга ҳимоячи ҳалақит қилди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. 

55. Шомуродов бош билан кучли ўйнаётгани туфайли унинг жамоадошлари қанотлардан ҳаволатиб узатмаларни кўпайтиришмоқда, бироқ пас аниқликда муаммо бор.

52. Ерёменко ўнг оёғининг ташқи қисми билан "Тамбов" жарима майдончасига тўпни ташлади, мезбон жамоа ҳимоячилари тўп Шомуродовгача етиб бормаслигини таъминлашди ва қарши ҳужумга отланишди. "Ростов" ярим ҳимоячиси қўполлик орқали рақиб жамоанинг қарши ҳужумини тўхтатди.

49. Кечирасиз, бироз боксга чалғиб қолибмиз, бугун ўзбекистонлик спортчиларга бағишланган кун бўляпти.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди ва Шомуродов таймни қўполлик ишлатиш билан бошлади.


Биринчи бўлим якунланди! 

44. Ерёменко узоқ масофадан Шелия қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга уринди, аммо зарба ноаниқ.

38. ГОЛ! Мелказде ҳисобни тенглаштирди, "Сен урмасанг сенга уришади" деган қоида яна иш берди. Мелкадзе "Ростов" ҳимоячисининг хатоси туфайли рақиб футболчиларидан қочиб кетди ва дарвозага зарба берди. Зарба йўлига оёқ қўйган "Ростов" футболчиси рикошетга сабаб бўлди ва ҳисоб тенглашди.

37. ШОМУРОДОООВ! Элдор қанотдан узатилган тўпга бир амаллаб етди ва дарвозага аниқ зарба берди, аммо Шелия ўз дарвозасини голдан қутқариб қолди, бироқ қайтган тўпга зарба берган "Ростов"нинг бошқа футболчиси бўш дарвозани нишонга ола билмади.

35. Шундай қилиб, Шомуродов яна тўпурарлар рўйхатида якка пешқадамга айланиб олди. Энди унинг ҳисобида 8та гол мавжуд.

33. Голни кўришни истаганлар Телеграм каналимизга ўтиши мумкин. @championatasia

27. ГООООООЛЛЛЛ! ШОМУРОДОВ!!! Элдор Шомуродов рақиб ҳужумни бузганига қарамасдан ўйинни давом эттириб, тўпни жамоадошига узатди ва ўзи жарима майдончасига югурди. Ионов тўпни ҳаволатиб Элдорга узатди ва Шомуродов 11 метрлик жарима нуқтасидан тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

24. Зарбааа! Шомуродов ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига тўғирлашга уринди, аммо зарба кутилганидек бўлмади.

21. "Ростов" позицион ҳужумга ўтмоқда, аммо сўнгги пасни берадиган футболчи топилмаяпти.

17. Ниҳоят Шомуродовни катта планда кўрсатишди, бироқ ҳамюртимиз ҳужумда қоидани бузди.

15. Зарбааа... Костюков хатто дарвозага аниқ зарба бера олмади. Михаилнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

14. ПЕНАЛЬТИ! "Тамбов" 11 метрлик жарима зарбасига эга бўлди. Ивелин Попов ортидан чиқиб келган футболчининг оёғига тепиб юборди ва қоида бузди.

10. "Мордовия Арена"да ёмғир ёғяпти, бунинг устига ҳаво совуқ.

9. Мелкадзе Ерёменкога нисбатан қўполлик ишлатди. "Ростов" тўпни ўйинга киритди ва жарима майдончасига узатилган тўп Козловнинг зарбаси билан якун топди. Мезбонларнинг бахтига тўп дарвозага кирмади.

7. Ионов ўнг қанотдан ерлатиб Элдорга тўп узатди, бироқ пас бироз ноаниқ бўлгани туфайли Шомуродов зарба бера олмади ва ҳужум натижасиз якунланди.

5. "Ростов" дарвозаси олдида стандарт. Жарима майдончасига узатилган тўпни меҳмон жамоа ҳимоячилари қайтариб юборишди ва хавф бартараф этилди.

2. Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ҳамда Александр Собольев 7тадан гол билан РПЛ тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

1. Учрашув бошланди!

- Айни дамда Мордовияда ҳаво ҳарорати 4 даража илиқ. Шамол тезлиги 3 км/соатни ташкил қилади.

"Тамбов" - "Ростов" 1:1

Голлар: Мелкадзе 38 - Шомуродов 27.

"Тамбов": Шелия, Рибин, Ойеволе, Таказов, Тетрашвили, Грицаенко, Осипенко, Карасёв, Обухов, Костюков, Мелкадзе.

"Ростов": Бабурин, Козлов, Чернов, Чистяков, Сигурдссон, Ионов, Байрамян, Ерёменко, Попов, Глебов, Шомуродов.

Рейтинг: +58   

Фикрлар

+13   
21 сен 21:05:36
O'zbekchasiga
Bugun Rossiya diyorida O'ZBEK o'g'lonlari (boks va futbolda) ga atalgan kun bo'lishi nasib qilsin.
+10   
21 сен 22:13:21
Quddusbek Yuve@ Chelsea
Boks Bohodir Jalolov Qozog'istonlik raqibini mag'lub etdi va jaxon chempionligini qo'lga kiritdi umumiy xisob 3ta oltin medal va O'zbekiston jaxonda mutloq tengsiz mana futbolchilarimiz bokschilarimizdan o'rnak olishsa arziydi gap yo'q haqiqiy yurt o'g'lonlari!
+7   
21 сен 22:23:07
rashidhon
Боксчиларимизга гап йук. 3олтин1кумуш1бронза ЖЧ 1урин ОФАРИН. ТАБРИКЛАЙМИЗ. Урганилар футболчиларимиз ВАТАНни химоя килишни.
+6   
21 сен 22:37:27
Elklasico
B.Jalolov otanga rahmat
+6   
21 сен 22:30:00
Boy aka
Ўзбек йигитлари боксда дунёни титратиб ташлади, хаммасига рахмат айтайлик.
+5   
21 сен 22:52:39
Dimkaaaa
Футболимиз терма жамоасига бош мураббий килиб боксимиздаги биронта мураббийни тайнласак аник жахон чемпионатига чикамиз....салом мистер Купер....эртага Б.Жалоловни енингга юборамиз......
+4   
21 сен 21:32:27
Poyonov9393
Goooooooolllllll Shomurodoooovvvv
+3   
21 сен 22:11:03
Doctoruz
Yawavor jalolov
+3   
21 сен 22:09:05
Мардон
Койил Шомуродов.Омад.
+3   
21 сен 21:33:39
B@hromov Muhriddin
Afsuski bizda qanotlarda bunaqa o'yinchilar yo'q Termamizda !
+2   
21 сен 22:27:12
Muhammadyusuf Olimov
Eldor Agueroni oyinlarini koproq tomowa qilish kk
+2   
21 сен 22:24:23
liverpol fc .ac inter .
himoya hafa ekan rostovda
+2   
21 сен 22:03:53
Abdulaziz Ulashev
Qayerdan kursa buladi oyinni
+2   
21 сен 21:59:02
Doctoruz
Jalolovga navbat
+2   
21 сен 21:58:18
Doctoruz
Bratan suvni zor sepadida bokschilaimiz galabasida sepgan suvlarini roli katta
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг