"Ростов" - "Ротор" учрашуви ўтказилмайди

Mirjalol Normatov
17 сен 2020
Россия чемпионати 8-тури доирасидаги "Ростов" - "Ротор" учрашуви ўтказилмайди, деб ёзади "Sport24.ru".

Гап шундаки, Волгоград шахри жамоаси карантинга олинган. Ҳозирда жамоанинг кубок доирасида Ставрополнинг "Динамо"сига қарши ўйини ўтказилиши ҳам сўроқ остида турибди. Бу вақтда жамоа карантинда бўлади.

Олдинроқ "Ротор"нинг 7-турдаги "Краснодар"га қарши ўйини ҳам бекор қилинганди. Ўша ўйиндан олдин жамоанинг кўплаб футболчиларида коронавирус аниқланганди.

"Ростов" - "Ротор" учрашуви 19 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport24.ru