«Ростов» – МЮ. Руни ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
7 мар 2017, 21:24
«Манчестер Юнайтед» Европа лигаси доирасидаги «Ростов»га қарши ўйин учун Ростов-Дон шаҳрига 20 футболчини олиб кетди.

Россияга жамоа билан бирга Уэйн Руни, Люк Шоу ва Бастиан Швайнштайгер учмади.

Ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян жароҳатини даволади ва Ростовга учди.

«Манчестер Юнайтед»нинг Россияга учган таркиби:
Дарвозабони
: Де Хеа, Ромеро, О’Хара.
Ҳимоячилар: Валенсия, Джонс, Рохо, Смоллинг, Блинд, Дармиан, Янг.
Ярим ҳимоячилар: Кэррик, Эррера, Феллайни, Погба, Мата, Лингард, Мхитарян.
Ҳужумчилар: Рашфорд, Марсьяль, Ибрагимович.

«Ростов» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви 9 март куни Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›