«Ростов» Кучукни истеъфога чиқарди

Narzulla Saydullayev
6 дек 2017, 08:48
Леонид Кучук «Ростов» клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди.

«Шартнома икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди», – дейилади манбада.

Ҳозирча клуб 58 ёшли мураббий борасида расмий ахборот бергани йўқ.

Кучук Ростов клубида 2017 йилнинг июнь ойидан буён ишлаб келаётганди. Россия чемпионатининг 19та туридан сўнг «Ростов» 22 очко билан 10-ўринда бормоқда. 

Маълумот учун, «Ростов» сафида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов фаолият олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: tass.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›