"Ростов" бугун "Арсенал"га қарши ўйинда асосий таркиб билан ўйнаши мумкин

Alisher
27 июн 2020, 18:45
"Ростов" бироздан сўнг Туланинг "Арсенал" клубига қарши баҳс олиб боради.

"Ростов" РПЛ 24-тури доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйинда асосий таркиб билан ўйнаши учун маҳаллий Роспотребнадзордан рухсат олди.

Ўйинда Хорен Байрамян, Роман Ерёменко, Арсений Логашов, Матиас Норманн, Ивелин Попов ва Деннис Хаджикудуничлардан ташқари ҳамма иштирок этиши мумкин. Ушбу футболчилар коронавирусга ижобий тест топширишган.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов" - "Арсенал" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: soccer.ru