

Руслар "А" гуруҳида саудияликлардан ташқари Уругвай ва Миср терма жамоалари билан ўйнайди. Opta нашри "А" гуруҳи иштирокчиларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, россияликларнинг кейинги босқичга чиқиш имконияти Мисрникидан паст.
| ЖЧ-2018. "А" гуруҳи иштирокчиларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари | ||
|---|---|---|
| Ўрин | Жамоа | Имконият (фоизда %) |
| 1 | Уругвай | 59,1% |
| 2 | Миср | 50,7% |
| 3 | Россия | 46,7% |
| 4 | Саудия Арабистони | 43,5% |



