UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  11 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади Янгиликлар

Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади

Машъум фожиага 43 йил тўлди.

Шу муносабат билан 13 август куни Россиянинг Пушкин шаҳрида жойлашган "Царское село" стадионида "Пахтакор-79" марҳум аъзолари шарафига баҳс бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ҳамда "Зенит" фахрий футболчилари майдонга чиқишади. 

Ўйин Россия Федерацияси Спорт вазирлиги, Санкт-Петербург ҳукумати кўмаги билан Юрий Берестовнинг "Айра" технопарки, Марат Кабаев бошчилигидаги Халқаро Ислом бизнеси ассоциацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

Махсус ўйинда афсонавий Ринат Дасаев, "Зенит" файрийлари – Дмитрий Радченко, Александр Спивак, Юрий Желудков, Борис Чухлов, "Пахтакор" фахрийлари – Анатолий Соловьёв, Андрей Пятницкий, Александр Тихонов ва бошқалар қатнашишади. 

Шунингдек, ўзбек футболи фидойилари, ҳалок бўлган "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари оилалари ва яқинлари учрашув меҳмони бўлишади.

Учрашув санаси: 2022 йил 13 август

Бошланиш вақти: 14:00

Стадион манзили: Россия. Санкт-Петербург. Пушкин шаҳри, Ленинград кўчаси, 83 Б

Мавлон Шукурзода

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика