

"Эрон ва Россия термалари 2 июнь куни ўртоқлик ўйинини ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳозирча ўйин бўладиган стадион аниқ эмас. Аммо аввало икки томон ҳам ушбу баҳс учун ФИФАдан рухсат олиши керак", - деб ёзади Никимбаев.
Эслатиб ўтамиз, Россия термаси УЕФА ва ФИФА томонидан барча халқаро турнирлардан четлатилган.



