

РФИ раиси Виталий Мутко бугун терма жамоа бошқарувига ўтириши кутилган асосий номзодлардан бири Қурбон Бедиев билан учрашган ва унга Россия терма жамоаси бош мураббийи сифатида бошқа номзод танлаб олинганини маълум қилган.
Эртага Россия футбол иттифоқи терма жамоага ким бош мураббий этиб тайинланганини маълум қилиши кутилмоқда.
Катта эҳтимол билан ушбу мураббий маҳаллий мутахассис Станислав Черчесов бўлиши тахмин қилинмоқда.



