Россия Кубоги. Бугун "ЦСКА" ва "Рубин"нинг ўйини бор

Omonjon To`xtamirzayev
20 сен 2023, 10:36
Бугун Россия Кубоги доирасида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу тур доирасида Москванинг ЦСКА клуби ўз майдонида "Сочи"ни қабул қилади. "Армиячилар" таркибида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилишидан хабарингиз бор. Кубокнинг аввалги баҳсида Файзуллаев асосий таркибда тушган ва 69-дақиқада алиштирилганди. Бугун ўзбекистонлик футболчи яна асосий таркибда майдонга тушади деб кутиб қоламиз.

Қозон шаҳрида эса Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қиладиган "Рубин" "Ростов" билан куч синашади. Бир неча кун аввал чемпионат доирасидаги баҳсда Ашурматов 90 дақиқа ҳаракат қилганди. Умарали ҳам мунтазам равишда майдонга туширилмоқда. Табиийки, бу беллашувда ҳам ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинидан баҳра оламиз, деган умиддамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia