

- Ўйинга чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинди. Ғазнада чипталар қолмаган, барчаси тугади. Россия - Коста-Рика учрашувида стадион лиқ тўлиши аниқ.
Эслатиб ўтамиз, Россия - Коста-Рика учрашуви 9 октябрь куни Краснодардаги янги қуриб битказилган стадионда бўлиб ўтади.
Ушбу стадион ўз бағрига 34 291 нафар томошабинни сиғдира олади.
Ушбу беллашувни ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.



