Россия футболидаги энг ёмон серия: "Зенит" Еврокубокларда сафардаги 19 та ўйиндан бери юта олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
25 фев 2022, 08:31
"Зенит" Еврокубокларда кетма-кет 19-ўйинда сафарда ғалаба қозона олмаяпти.

Питерликлар "Бетис" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва Европа Лигасидаги иштирокини якунлади. 

Клуб сафардаги сўнгги 19 та ўйинида умуман ғалаба қозона олмади. Бу Россия футболи тарихида Еврокубоклардаги энг узун ғалабасиз серия ҳисобланади. 

Питерликлар ушбу ўйинлар давомида 5 маротаба дуранг ўйнаб, 14 та мағлубият қайд этишди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›