

"РФИнинг позицияси аниқ: футбол қайтиши керак. Муҳокамага ҳам ўрин йўқ. Имкон даражасида тезроқ футболни қайтаришимиз керак. Қийинчиликларни баҳона қиладиганларни тушунмайман. Ҳозир шундай пайтки, футбол жамоатчилиги, менежмент ва раҳбариятдан тортиб барча бўғинлар ўзларидан талаб қилинадиган ишларни бажариб, футболни қайтариш учун ҳаракат қилишлари шарт. Тўғри, вазиятни ҳукумат назорат қилади ва охирги сўз уларда. Биз эса ўзимиздан талаб қилинган ишларни бажариб, имкон даражасида футболни қайтаришга уриниб кўришимиз зарур. Мақсадимиз аниқ, футболни қайтариш керак", - дея гапириб ўтди Александр Алаев.



