Россия чемпионатининг навбатдаги тур баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади

Eldor Akmurzayev
26 ноя 2020, 19:30
Кеча, жаҳон футболи афсонаси Диего Марадона 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Шу туфайли РПЛ ва МФЛнинг навбатдаги тур баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади. Премьер-Лига 16-тури 28-29 ноябрга белгиланган, Миллий футбол лигасининг 25-тури эса 29 ноябрда ўтказилади.

Аввалроқ, Чемпионлар Лигаси доирасида кеча бўлиб ўтган учрашувларда ҳам Марадона хотираси ёдга олинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24.ru