

Ушбу воқеадан роппа-роса икки йил ўтиб, Аргентина термаси сардори Лионель Месси ўша Жаҳон чемпионатини эслади.
"Мен декабрь ойини ва янги йил байрамларини ёқтираман. Икки йил олдин декабрь биз учун йилнинг аччиқ якунига айланиши мумкин эди. Якунда эса бу ой фаолиятимдаги энг ажойибига айланди.
Энди ҳар декабрь менга ўша хотираларни олиб келади. Икки йиллик муборак бўлсин! ⭐️⭐️⭐️", -деб ёзади Лионель Месси.




