UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

Роналдунинг "Ювентус"га ўтишига беш сабаб Янгиликлар

Роналдунинг "Ювентус"га ўтишига беш сабаб

Шу кунларда оммавий ахборот воситалари, хусусан турли интернет нашрларида "Реал Мадрид" клубининг португалиялик ҳужумчиси, беш карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдунинг "Ювентус" клубига кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарлар тинмаяпти.

Келинг, биз Роналдунинг Италия клубига ўтиши ҳақидаги 5 та асосий сабабларни ўрганиб чиқамиз:

1. Роналду ҳозиргача кучли бешлик чемпионатларидан Англия ва Испания чемпионатларини забт этди, бу клублар сафида мамлакат чемпион бўлди, ЕЧЛни забт этди, энди унда яна бир кучли бешлик чемпионатларида ўйнаб кўриш истаги туғилган бўлиши мумкин.

2. "Реал Мадрид" клуби президенти Флорентино Перес футболчилар орқали қандай даромад қилишни билади, Роналдунинг ёши ўтиб бораяпти, натижалар чакки эмас пайтида сотиб юборишни кўзлаб, португалияликни "Ювентус"га ўтишига қаршилик қилмаётган бўлса керак.

3. Криштиану Роналду "Реал Мадрид" раҳбарияти билан шахсий шартнома бандлари бўйича келиша олмаётганлиги ҳақида кўплаб хабарлар урчиди, агар бу хабарлар рост бўлса Роналду қўйган талабларни айнан Турин клуби бажаришга рози бўлган ва португалиялик футбол юлдузининг клубдаги ойлик маоши учун юқори нарх белгилаган бўлиши мумкин.

4. "Реал Мадрид" клуби анчадан бери шов-шувли трансферни амалга оширмади. Жамоага Неймар, Мбаппе, Эден Азар каби футболчилардан бири келаётган бўлиши мумкин. "Реал Мадрид" клуби ёши ўтиб бораётган Роналдуни сотиш орқали фейр-плей қоидаларини мос равишда бажаришни кўзлаётган бўлиши мумкин.


5. Криштиану Роналдуни Италияда мухлислари кўп, буни ўзи яхши билади. Беш карра "Олтин тўп" соҳиби табиийки ўзининг майдондаги ҳаракатлари олқишланишини истайди. Эътибор берган бўлсангиз сўнги ЕЧЛ финалида Роналдунинг кайфияти доимгидек эмас эди. Чунки ўша учрашувда португалиялик гол ура олмади. Айнан ўша учрашувдан кейин унинг "Реал Мадрид"дан кетиши хақидаги хабарлар кескинроқ янграй бошлаганди.

Португалиялик футбол юлдузи, беш карра олтин тўп соҳиби Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳали расман тасдиғини топгани йўқ.  Роналду "Реал Мадрид"да қолиши ёки бутунлай бошқа жамоага ўтиши ҳам мумкин, унинг иқтидори ҳар қандай чемпионатда тўп суришга етади.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика