

Шу куни туринликлар ўз ўринбосарлари жамоаси билан анъанавий ўртоқлик учрашувини ўтказишади. ESPN хабарига кўра, ушбу матч Турин яқинади, клуб хўжайини Андреа Аньеллининг туғилиб ўсган Виллер-Перозе шаҳарчасида ўтказилади.
Роналду 30 июлдан бошлаб “Юве” сафида машғулотларни бошлайди ва Халқаро чемпионлар кубоги ҳамда MLS юлдузларига қарши кечадиган ўйинларда иштирок этмайди.
Криштиано ва “Юве”нинг ЖЧ-2018 да қатнашган барча футболчилари қатнашган футболчилари клуб билан жамоанинг АҚШда ўтадиган мавсумолди турнесида иштирок этишмайди. Шу боис улар янги мавсумга Италияда ҳозирлик кўришади.



