Роналдунинг онаси уни яна "Спортинг" либосини кийишга кўндирмоқчи
29 сен 2022 19:01
Янгиликлар
Роналдунинг онаси уни яна "Спортинг" либосини кийишга кўндирмоқчи
У ўғлининг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишга яқин эканидан хурсанд. Унинг орзуларидан бири рўёбга чиқишга яқин келмоқда, деб ҳисоблайди.
Долореш хоним ўғли Криштиану ва 12 ёшли невараси Криштианиньо Лиссабоннинг улар учун севимли "Спортинг"ида бирга ўйнашлари мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. У Португалия журналига Роналду қайтиб келиши лозимлиги, агар ҳаммаси унга боғлиқ бўлганида у аллақачон шу ерда бўлган бўлишини билдирди. Шунингдек:
"Мен аллақачон унга айтдим: Ўғлим, ўлимимдан олдин сенинг яна "Спортинг"да ўйнаётганингни кўришни истайман. Бу жорий йилда амалга ошмади, балки келаси йил бўлар. Агар у бу истагимни бажара олмаса ҳам, Криштианиньо буни бажаради. У шу ёшида отаси ўйнаганидан яхшироқ ўйнайди. 12 ёшида Криштианунинг мураббийи йўқ эди, лекин у ҳозир ўғлига устозлик қиляпти", – деди Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру.
Фикрлар