Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдирини тен Хаг ҳал қилади
17 апр 2022 21:52
Янгиликлар
Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдирини тен Хаг ҳал қилади
"Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг катта эҳтимол билан ёзда МЮ бошқарувини қўлга олади.
Хабарга кўра, айнан 52 ёшли нидерландиялик мутахассис ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадаги келажаги борасида қарор қабул қилади.
Қайд этилишича, айни пайтда клубда 37 ёшли португалиялик билан хайрлашиш керак, деган фикрда бўлганлар бор, бироқ ҳали бир қарорга келинмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Роналду "Норвич"га қарши ўйинда хет-трик қайд этганди. Криштиану жорий мавсумда АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар