

Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби португалиялик форвардга қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда Роналду ва клуб ўртасидаги ёмон кайфиятдан фойдаланмоқчи бўлган хитойликлар ҳужумчи учун 400 млн. евро тўлашга тайёр эканликларини билдиришди. Футболчининг шартномасидаги товон пули 1 млрд. евро.
Олдинроқ, "Реал" португалияликни сотишга тайёр эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Форвард камида 40 млн. евро маош олмоқчи. Унинг маоши Месси ва Неймарникидан кам ва футболчи бундан хафа.


