UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Роналдуга махсус футболка топширилди Янгиликлар

Роналдуга махсус футболка топширилди

“Ювентус” президенти Андреа Аньелли “Кальяри”га қарши баҳс олдидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуга 400 рақами туширилган махсус футболкани тақдим этди.

Бу билан Турин клуби португалиялик футболчини октябрь ойида қўлга киритган ютуғи билан табриклади. Роналду футбол тарихида Европанинг топ-5 чемпионатларида 400 та гол киритган илк футболчига айланди. А серия 9-турида “Женоа”га қарши баҳсда у айнан 400-голини дарвозага йўллади.

Айни пайтда Роналду ҳисобида топ-5 чемпионатларда киритилган 402 та гол мавжуд. У “Юве” таркибида 7 та, “Реал” таркибида Ла Лигада 311, МЮ сафида АПЛда 84 та гол уришга эришган.

Португалиялик футболчидан кейинги ўринда “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси бормоқда. Унинг ҳисобида 390 та гол мавжуд. Кейинги ўринларда Жимми Гривз (366), Герд Мюллер (365), Стив Блумер (317), Дикси Дин (310) жой олишган.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика