UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Инсинье: "Месси - дунёнинг энг яхши ўйинчиси, аммо Марадона - неаполликлар учун авлиё"  2 13:17"Локомотив" янги футболчиларни таништирди  17 13:03"Ювентус" Гвардиолага "Ман Сити"даги маошидан икки баравар кўпини беришга тайёр  5 12:41Чемпионлар лигаси. Бугунги баҳслар учун тахминий таркиблар  11 12:39"Интер Майами" MLSдаги илк мавсуми учун либосларини намойиш этди  2 12:24"Барселона"нинг Неаполдаги машғулотидан 12та сурат  10 12:07Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати қисқартирилди  96 11:51Месси, Серена ва Болт иштирокидаги янги реклама ролиги намойиш этилди  9 11:48"Реал" Холанд сабаб Мбаппенинг трансферидан воз кечмоқда  14 11:29Карикатура: Бугун Чемпионлар лигаси  13 11:14Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  11 11:08Расман: "Ювентус" - "Интер" ўйини мухлисларсиз ўтади  8 10:45Ўзбек футболи. Ҳозирда мураббий бўлиб ишлаётган собиқ футболчилар  18 10:20"Ливерпуль"га чемпионлик учун яна нечта ўйин керак?  38 10:00Olamsport: Рустам Тўлаганов 10 раундлик жанг ўтказади, Жошуа - Фьюри дербиси бўладими?  0

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 25 ёшга тўлди Янгиликлар

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 25 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи, "Навбаҳор" жамоасининг тўлақонли ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев ўз туғилган кунини нишонламоқда. Икки клуб ўртасида роса талаш бўлиб, охири олти ойлик мажбурий таътилга маҳкум қилинган футболчи бугун 25 ёшга тўлди. 

Ёдингизда бўлса, "Навбаҳор" футболчиси қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида икки клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланган, бунинг натижасида ЎФА Турғунбоевни 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди. Шу йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан четда бўлган бугунги қаҳрамонимиз яна катта футболга қайтдию, лекин барибир ярим йиллик футболсиз ҳаёт унинг ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки клубнинг хатоси туфайли ўтган мавсум кашфиётига айланган футболчининг фаолияти издан чиқди. 

Майли, бўлар иш бўлиб ўтди. Муҳими, бу каби ғалати ишлар энди бошқа футболчиларимиз билан такрорланмасин. Азиз Турғунбоев бу мавсум бўлмаса, кейингиларида албатта яна ўз сўзини айтади. Ярим ҳимоячи яна аввалгидек голлар ура бошлайди, жамоасини ғалабалар сари етаклайди. 

Ташқи кўринишидан Роналдуга ўхшаб кетадиган Турғунбоев айнан Криштиануга мухлислик қилади. Лекин чапақай бўлгани учунми, ҳаракатлари, жарима зарбаларидан киритаётган голлари португалиялик юлдуздан кўра Лионель Мессига ўхшайди. Унинг кейинги фаолияти ҳам дунё футболи юлдузлариникидек бўлиб қолсин. Биз "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисига номлари тилга олинган футболчиларнинг йўлини тилаймиз ва бугунги таваллуд айём муборак бўлсин, дея ният билдирамиз. Бу тилакларга "Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли фидоий мухлислари ҳам қўшилишади деган умиддамиз. 

Дарвоқе, бугун "Навбаҳор" Суперлиганинг 21-турини ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказади. Азизбекка ўз туғилган кунида дарвозани ишғол қилиб, жамоасига ғалабани тортиқ этиш насиб қилсин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мезбонлар томонидан рақиб дарвозаси ишғол қилинса, у албатта Турғунбоевга бағишланади ва нишонланади. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг