Роналду "Ювентус"нинг эртанги учрашувида ўйнамаслиги мумкин
23 сен 2019 21:25
Янгиликлар
Роналду "Ювентус"нинг эртанги учрашувида ўйнамаслиги мумкин
"Ювентус" форварди Криштиану Роналду А Сериянинг "Брешия"га қарши учрашувини ўтказиб юбориш эҳтимоли мавжуд.
Португалиялик футболчининг сон мушакларида муаммолар пайдо бўлгани туфайли, эртага "Ювентус" катта эҳтимол билан Роналдусиз ўйнайди. Маурицио Сарри ҳам буни тасдиқлади. Чунки, Роналду сўнгги 7 кунда 3 та ўйин ўтказгани ва натижада унинг сон мушакларида чарчоқ аломатлари кузатилаётгани келтириб ўтилган.
34 ёшли Криштиану жорий мавсумда А Сериянинг 4 ўйинида 2 та гол ва 1 та ассист қайд этди.
Фикрлар