Роналду "Ювентус"дан кетишига шаъма қилдими?
25 май 2021 13:12
Янгиликлар
Роналду "Ювентус"дан кетишига шаъма қилдими?
"Ювентус" форварди Криштиану Роналду Италия футболида барча ниятларини амалга оширганини маълум қилди.
"Италия футболидаги ўзим олдимга қўйган барча вазифаларимни бажариб бўлдим: чемпионлик, Кубок ва Суперкубок, шунингдек, гигант клублар ва ажойиб футболчилари бор энг ажойиб футбол маданиятига эга бўлган давлатда мавсумнинг энг яхши футболчиси, ундан ташқари, тўпурари бўлдим. Бундан хурсандман", - деди Роналду.
Роналду ёзги трансферлар ойнаси вақтида Турин суперклубидан кетиши кутилмоқда. Унинг навбатдаги манзили қайси жамоа бўлиши аниқ эмас. Олдинроқ унинг ПСЖ ёки "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги айтилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар