UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  0 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Роналду яна қанча муддат ўйнамоқчилигини айтди Янгиликлар

Роналду яна қанча муддат ўйнамоқчилигини айтди

Португалия ТЖ ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоа миқёсида энг яхши тўпурар бўлгани туфайли ФИФА томонидан махсус соврин билан мукофотланганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи навбатда 20 йил давомида мен билан бирга терма жамоада ўйнаган барча жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Жаҳон рекорди 109 та гол эди, шунақами? Ҳозир эса мен уни 6 та голга яхшиладим. Бундан фахрланаман.

Мен жуда хурмат қиладиган ташкилот ФИФА томонидан махсус совринни қўлга киритдим. Шунингдек, оила-аъзоларимга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тез орада яна ота бўламан. Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб, бундан фахрланаман.

Менда ҳали ҳам ўйнашга ва гол уришга иштиёқ бор. Беш ёшимдан футбол ўйнайман. Машғулотларга киришганимдаги мотивациям ҳам ҳали бор.

37 ёшимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Қаттиқ меҳнат қилишда давом этаман ва ўйнашни хоҳлайман. Яна 4-5 йил давомида фаолиятимни давом эттиришимга умид қиламан. Агар танангизга яхши муносабатда бўлсангиз, у ҳам сизга керак бўлганда жавоб қайтаради”, дейди Роналду.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика