Роналду хет-триклар борасида Месси билан тенглашиб олди

Aslanov Jasurbek
13 мар 2019, 03:09
Роналду чемпионлар лигасининг нимчорак финал баҳсида “Атлетико” дарвозасига учта гол уриб, икки ўйин натижасига кўра (3:2) туринликларни кейинги босқичга олиб чиқди.

Португалиялик ҳужумчи ЕЧЛдаги хет-триклар борасида “Барселона” сардори Лионель Месси билан тенглашиб олди. Энди иккала ҳужумчи ҳисобида 8тадан хет-трик бор. Уларнинг энг яқин таъқибчиларида эса бор йўғи учта хет-трик мавжуд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta