

Мадрид клуби футболчилари Криштиану Роналду ва Тони Кроос клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш бўйича рекордчига айланишди.
Энди улар ҳисобида тўрттадан чемпионлик бор. Кроос «Реал» сафида уч марта, «Бавария» сафида бир марта бунга эришган, Роналду «Реал» сафида уч бор ва «Манчестер Юнайтед» таркибида бир марта чемпион бўлган.




