Роналду Туринга қайтариб юборилиши мумкин
14 окт 2020 17:14
Янгиликлар
Роналду Туринга қайтариб юборилиши мумкин
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Италияга қайтиб, карантинни ушбу давлатда ўтказиши мумкин.
"A Bola" хабарига кўра, Роналду яқин бир-икки кунни терма қароргоҳида ўтказади. Шундан кейин у Соғлиқни сақлаш ходимлари билан биргаликда Туринга қайтариб юборилади.
Журналист Танкреди Пальмерининг ёзишича, бунга асосий сабаб сифатида Италияда карантина 10 кун, Португалияда эса 14 кун давом этиши кўрсатилган. Шу орқали Роналду 10 кунлик карантиндан кейин коронавирусга тест топширади ва "Барселона" билан ЕЧЛдаги ўйинда қатнашиши эхтимоли ошади.
"Ювентус"нинг "Барселона"га қарши ўйини 28 октябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
02:53
А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди 1
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар