UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  1 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Роналду "Спортинг"дан хафами? Футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам Португалияга қайтмаслигини айтди Янгиликлар

Роналду "Спортинг"дан хафами? Футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам Португалияга қайтмаслигини айтди

"Ал Насср" ва Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши ва профессионал футболчилик фаолиятини бошлаган клубга қайтмоқчи эмаслигини маълум қилди.

"Бу ерда, Саудия Арабистонида, ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Менга яхши муносабатда бўлишмоқда, кўпчилик танқид қилаётгани ва ишонмаётганига қарамай, лига улкан салоҳиятга эга ва ўсишда давом этмоқда. Португалия чемпионатига қайтишдан маъно йўқ. Бир неча кундан кейин мен 39 ёшни қарши оламан ва яна бир йилни "Ал Насср"да ўтказаман. Ёшим қирққа етагнида вазиятга яна бир баҳо берамиз. Агар барчаси жойида бўлса ва ўзимга ишонсам, 41 балки 42 ёшгача тўп тепарман, аниқ билмайман. Бироқ Португалияга, "Спортинг"га қайтиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. 

Таъкидлаб ўтамиз, Роналду Саудия Арабистонига йўл олишидан аввал, Европа Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоага ўтмоқчи бўлган ва қадрдон клуби "Спортинг"га агентлари орқали ўз хизматларини таклиф қилганди. Бироқ жамоа бош мураббийига бундай вариант маъқул келмаган ва Португалия клуби бу таклифни рад этганди.

Аввалроқ, Криштиану Роналду "Олтин тўп" ва FIFA The Best"нинг ҳаққонийлигига ортиқ ишонмаслигини маълум қилганди.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика