Роналду Жоржина Родригеснинг қўлини сўради
08 сен 2020 14:54
Янгиликлар
Роналду Жоржина Родригеснинг қўлини сўради
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду севган қизи Жоржина Родригесни қўлини сўради.
Бу мавсум якунланган сўнгги таътил вақтида рўй берган. Родригес Криштиану ва унинг дўстлари учун кеча ташкил қилди. Роналдуга эса бу нарса шунчалик ёқдики, у қизга турмуш қуришни таклиф қилди. Жоржина эса бунга рози бўлган.
Манбанинг хабарига кўра, жуфтлик яқин орада турмуш қуришни режалаштирмаяпти. Тадбир ёпиқ тарзда ўтказилади. Португалиялик 8 млн еврога ер сотиб олгани ва у ерда 20 млн еврога уй қурилиши айтилмоқда. Айнан шу уйда жуфтлик муносабатларини расмийлаштиргандан сўнг яшашади.
Эслатиб ўтамиз, Жоржина Родригес испаниялик раққоса ва модель ҳисобланади.
Фикрлар